Ўзбекистон | 16:43 / 26.04.2018
29960
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси муҳокама этилмоқда

Россия экспорт маркази (РЭМ) Ўзбекистон ҳукумати билан атом электростанциясини қуришни молиялаштириш учун маблағ ажратиш имкониятларини муҳокама қиляпти. Бу ҳақда РЭМнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Дмитрий Прохоренко маълум қилди, деб ёзмоқда “Халқ сўзи”.

“Мазкур масала муҳокама этилмоқда. Бизнинг вазифа товарлар ва маҳсулотлар, жумладан, юқори технологик экспортни қўллаб-қувватлашдир. Бу ҳукумат томонидан бизнинг олдимизга қўйилган устувор йўналишдир. Биз, албатта, ўзимиз орқали етарли даражада манфаатли ва асосий лойиҳа ҳисобланган АЭС барпо этишни молиялаштириш имкониятини кўриб чиқамиз”, — деган у “Expo-Russia Uzbekistan — 2018” I халқаро саноат кўргазмасида.

Эслатиб ўтамиз, яқинда ташкил этилган Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси очилиш маросимида минтақадаги биринчи атом электростанциясини бунёд этиш бўйича Ўзбекистон билан Россия Федерацияси ўртасидаги битим шу йил охиригача имзоланиши эълон қилинган эди.

 

Мавзуга оид