LG’дан Q6 смартфони. Қандай янгиликлар бор?
LG Electronics компаниясининг Q-серияли смартфони LG флагман моделларидаги асосий хусусиятлар билан жиҳозланган. Замонавий Q6’нинг афзалликлари қандай? Бугунги кунда бозорда жуда кўп сонли смартфон мавжуд. LG Q6 эса барчанинг эҳтиёжларини бирлаштиради. Келинг, уни батафсил кўриб чиқамиз.
FullVision дисплейи – 18:9 экран шаклида бўлиб, у сенсор экрани қўшимча бўшлиғини таклиф этади ҳамда бу бир қўлда ишлатиш қулайлигига эга ихчам корпусда. Энди дисплейнинг тегишли нуқтасига босиш учун профессионал гитарачи бармоқлари талаб этилмайди. Иккига бир шаклдаги экранга иккиламчи экран функцияси ҳам қўшилган, томонлар нисбати бир вақтда дўстлар билан чатда умумий ёзишмаларни кузатиш ва севимли интернет-ресурсларда қизиқарли мақолаларни ўқиш имконини беради. Албатта, катта экран Full HD+ кенглигига эга контентни кўришда яхшиланган тасвир сифатини беради.
Фронтал камеранинг 100 даража ва 5 мегапикселли кенг бурчаги кадрда фақат барча дўстларнинг сиғишини эмас, балки фон пейсажи барча гўзаллигини ҳам акс эттириш имконини тақдим этади. Бунда идеал селфи-сурат концепциясига тўла амал қилинади. Q6 смартфони камерасининг масофадан имо-ишораларга сезгирлик реакцияси ҳам қўшимча қулайликни яратади - смартфонни ҳар доим қўлда ушлаб туришнинг ҳожати йўқ, сиз смартфонни керакли жойга қўйишингиз, керакли масофага узоқлашишингиз ва бир вақтнинг ўзида тўртта кадрни олишингиз мумкин.
LG Q6 смартфонининг кўриниши ўзининг оддийлиги билан ажралиб туради, чунки ҳақиқий дизайн - кераксиз нарсалардан халос бўлиш. Минимал рамка смартфонга тасодифан тегиб кетмасликни таъминлайди – барчамиз рамканинг йўқлиги экранда умуман бошқа объектларнинг босилиб кетишига олиб келиши қанчалик ёқимсиз эканини биламиз. LG Q6’да бундай муаммо ҳақида деярли унутишингиз мумкин.
LG Q6 яхлит қобиғи - кўплаб нохуш ҳолатлардан тўлақонли ҳимоя. Кемасозлик ва ракеталар қуришда кўп ишлатиладиган 7000 серияли металлдан алюминий рамка билан безатилган смартфон ҳар томондан тасодифий зарбалардан ҳимояланган.
Ҳароратга бардошликнинг муҳимлигини ҳам таъкидлаш жоиз - ички совутиш тизими ва қурилманинг бир биридан узоқда жойлашган асосий элементлари смартфонни ҳаддан ташқари қиздирмайди. Ишончлилик ҳамма нарсадан устун.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:49 / 11.11.2022
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш этди
16:56 / 24.08.2022
LG NanoCell билан хонанинг исталган нуқтасидан тасвир сифати ва ёрқинлиги
09:00 / 19.08.2022
LG CordZero А9 Essential ишончли ёрдамчи билан самарали тозалаш
16:59 / 11.08.2022