Ўзбекистон | 13:29 / 02.05.2018
64798
1 дақиқада ўқилади

2017 йилда Россия фуқаролигини олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко

2012 йилдан 2017 йилгача бўлган даврда Россия фуқаролигини олган хорижликлар сони деярли уч баробарга ошди. Бу ҳақда RT Россия ИИВ томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан хабар тарқатди.

ИИВ маълумотларига кўра, бу рақам 95 737 кишидан 257 822 кишигача ўсган. Маҳкамадан билдиришларича, ўсиш Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Арманистон ва Ўзбекистондан келганлар ҳисобига юз берди.

2017 йилда украиналиклар энг кўп Россия паспортини олди - 85 119, бу беш йил аввалги кўрсаткичдан деярли етти маротабага юқори.

Ўтган йилда иккинчи ўринни қоғозистонликлар эгаллади - 40 718 киши (2012 йилда - 14 585), учинчи – Тожикистондан бўлганлар (2012 йилда - 9773).

Шунингдек, Россия фуқаролигини энг кўп олган шахслар орасида Арманистон (25 144 киши) ва Ўзбекистондан (23 334 киши) бўлганлар ҳам бор.

 

Мавзуга оид