Пашинян Арманистондаги йўлларни очишга чақирди
Арманистоннинг мухолиф ҳаракат етакчиси Никол Пашинян ўз тарафдорларини Тошкент вақти билан соат 18:00да мамлакатдаги барча йўлларни очишга чақирди. Бу намойишчилар кечки митингга келиши учун қилиниши керак.
"Мен барча йўлларни очишга чақираман, бу одамлар митингга (Тошкент вақти билан соат 20:00 – таҳ.) келиши учун қилиниши лозим", - дея айтиб ўтди Пашинян Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган видеомурожаатда.
Унинг таъкидлашича, чоршанба кунги норозилик акцияси аввал ҳеч қачон кузатилмаганди. "Арманистонда бугун деярли битта ҳам очиқ йўл қолмади", - дея айтиб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистондаги намойишлар етакчиси Никол Пашиняннинг тарафдорлари Ереван аэропортига йўлларни тўсиб қўйишгани хабар берилганди. Арманистон Мудофаа вазирлиги Ереван ва вилоятлар аҳолисини ҳарбий транспорт ҳаракатланишига халақит бермасликка чақирди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, аэропортга йўл тўсиб қўйилган. Еревандаги йўл ҳаракати бутунлай фалаж аҳволда – кўчалар, метро, темир йўли тўсиб қўйилди. Кўплаб кичик туманлар ва кўчалар ҳам ёпиб қўйилди. Гюмридаги кўчалар, Арманистон Таълим ва маданият вазирлиги биноси тўсиб қўйилди.
Мавзуга оид
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
00:10 / 10.09.2024
Арманистон Европа Иттифоқи билан визасиз режим бўйича музокараларни бошлади
21:15 / 03.09.2024