Спорт | 18:36 / 03.05.2018
10743
1 дақиқада ўқилади

ЕЧЛда ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум бўлди

«Реал» дарвозабони Кейлор Навас ва «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане УЕФА талқини бўйича чемпионлар лигасининг ҳафта ўйинчиси номига давогарлик қилмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Фото: УЕФА 

«Реал» посбони «Бавария»га қарши жавоб учрашувида (2:2) жамоасини бир неча марта қутқарди ва умумий ҳисобда 8 та сэйвни амалга оширди.

Сенегаллик футболчи эса «Рома»га қарши жавоб учрашувида ҳисобни очувчи голга  муаллифлик қилганди.

Овоз бериш жараёни УЕФА расмий сайтида давом этмоқда. Натижалар 4 май куни эълон қилинади.

Мавзуга оид