Дунёнинг энг бой одами давлатининг катта қисмини коинотга сарфламоқчи
Amazon асосчиси, дунёнинг энг бадавлат одами Жефф Безос ўз бойлигини коинотни ўзлаштиришга сарфламоқчи. Миллиардернинг режаларида ракета-ташувчилар, коинотда одамлар яшовчи базалар ва узоқ сайёраларни забт этиш бўйича бошқа йирик лойиҳалар бор. Безос коинотни ўзлаштириш учун ҳозирдаёқ улкан маблағлар сарфламоқда: у ҳар йили New Glenn ракетасини лойиҳалаш ва синовдан ўтказиш учун 1 млрд доллардан маблағ сарфлайди. Ушбу ракетани яратиш билан Безоснинг Blue Origin коинот компанияси шуғулланмоқда.
Безос ўз режасини бир неча босқичда амалга оширмоқчи. Улардан биринчиси сайёрамиз сарҳадларидан ташқарига максимал оғир вазндаги юкни олиб чиқа оладиган ишончли ва кучли ракеталарни ишлаб чиқиш ҳисобланади. Сўнгра миллиардер коинотда ишончли ва қулай турар-жой яратишга қодир истеъдодли муҳандислар ва олимларни излашни режалаштирмоқда. Безос режасининг якунловчи босқичи Ой ёки Марсга экспедицияни амалга ошириш бўлади.
Безос инсоният ўзининг мавжудлигини давом эттириши учун тараққий этиб, коинотга “кетиши” керак, деб ҳисобламоқда. Бу режани амалга ошириш учун миллиардер ўз бойлигининг катта қисмини сарфламоқчи. Охирги ҳисоб-китобларга кўра, Безоснинг айни вақтдаги бойлиги 120 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
23:26 / 17.09.2024
Amazon ўз ходимларини офисдан туриб ишлашга қайтармоқчи
19:11 / 04.09.2024
Америкалик миллиардер Жефф Безос 80 млн долларга шахсий самолёт сотиб олди
14:05 / 24.08.2024
Amazon ходими бир ярим йил деярли ишламай, 555 минг доллар маош олди
21:10 / 03.08.2024