Жаҳон | 22:55 / 05.05.2018
9376
1 дақиқада ўқилади

Кам учрайдиган ҳолат: Хитойда амур йўлбарси 5 та бола туғди

Хитойнинг Харбин шаҳрида амур йўлбарси 5 та бола туғди. Йўлбарснинг бундай кўп миқдорда болалаши кам учрайдиган ҳолат ҳисобланади.

Таъкидланишича, ҳозирда йўлбарсчалар ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар Уларнинг онаси ўзини яхши ҳис қилиши учун бир овқатланишда 20 та тухум ва кўп миқдорда сут ичмоқда.

Дунёда айни вақтда 5 мингга яқин амур йўлбарси қолган. Бу тур энг ноёб турлардан бири ҳисобланади. 

Мавзуга оид