Ўзбекистон | 16:44 / 07.05.2018
59807
2 дақиқада ўқилади

Бобомурод Абдуллаев иши: барча судланувчилар озодликка чиқарилди 

Бобомурод Абдуллаев суд залидан озод этилди. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар иши бўйича суд мажлиси тугади. 

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд мажлисидан озодликка чиқарилди.

Суд Бобомурод Абдуллаевни юқорида кўрсатилган модда бўйича айбдор деб топди ва уни иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда уч йилга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилди. Бобомурод Абдуллаев ҳибсда 221 кун сақлангани эътиборга олиниб, бу муддат чиқариб ташланди. Шу тариқа, энди бир йилдан бироз кўпроқ ахлоқ тузатиш ишлари қолди.

Адвокат Майоров судда Абдуллаевни ҳимоя қилди. Фото: Маъруф Асқаров / KUN.UZ

Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар айбсиз деб топилди ҳамда оқланди.

Бобомурод Абдуллаев, Ҳаётхон Насриддинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевлар суд залидан озодликка чиқарилган.

Мавзуга оид