“Кортеж” лойиҳаси автомобиллари Кремль миноралари номини олди
Россиянинг Aurus автомаркаси моделлари Кремль миноралари номлари бўйича танланди - "Сенат", "Арсенал" ва "Комендант". Бу ҳақда РФ саноат ва савдо вазири вазифасини бажарувчи Денис Мантуров Россия президенти инаугурация маросимидан кейин айтиб ўтди.
Aurus бренди остида аввал “Кортеж” номини олган, ягона модулли платформа лойиҳаси машиналари чиқарилади. Aurus лимузини бугунги инаугурация маросимида қатнашди. Россия президенти лавозимига киришган Владимир Путин Кремль Биринчи корпусидан инаугурацияга “Кортеж” сериясидаги янги Россия лимузинида келди. Машинада Aurus белгиси турган, шунингдек модель номи бўлган - "Сенат".
"Очиқ савдоларга чиқариладиган барча автомобилларда модель ҳам бўлади. Агарда биз моделлар ҳақида гапираётган бўлсак – улар Кремль миноралари номи бўйича танланди. "Сенат" – бу седан ва лимузин, минивэн – бу "Арсенал", SUV эса йўлтанламас бўлиб, келаси йилнинг охирида чиқаради, - бу "Комендант", - деган Мантуров.
“Ягона модулли платформа” лойиҳаси доирасида йиғилган “Кортеж” лойиҳаси Aurus брендидаги машиналар қатори кенг оммага Москва автосалонида намойиш этилади. Автосалон Москвада 29 август – 9 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
14:09 / 28.06.2024
Путин Кимга совға қилган Aurus’да Жанубий Корея деталлари бўлган - Reuters
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023