Жаҳон | 10:41 / 07.05.2018
14413
1 дақиқада ўқилади

Сурия армияси генерали ИШИД билан Дамашқдаги кураш ҳақида сўзлаб берди

Фото: Михаил Воскресенский/РИА «Новости»

Сурия армияси генерали Муҳсин Нафнуфнинг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари яқинда Дамашқ жанубидаги, ИШИД назорати остида бўлган мавзеларни икки қисмга «бўлиб ташлайди». Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

«Сўнгги бир сутка давомида 500 метрга олдинга силжидик, бошқа томондан армиямизнинг яна бир бригадаси келмоқда. Яқинда биз учрашамиз, ИШИД жангарилари назоратида бўлган ҳудудни икки қисмга ажратиб ташлаймиз. Кейин эса ҳар бир қозонни синдирамиз ва террорчиларни йўқ қилиб ташлаймиз», - дея айтиб ўтди генерал.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Вашингтон Суриядаги кимёвий ҳужум ҳақида хабар берган гуруҳни молиялаштиришни тўхтатгани хабар берилганди.

Мавзуга оид