Фан-техника | 15:17 / 08.05.2018
4930
1 дақиқада ўқилади

Telegram Россия Олий судининг қарори юзасидан шикоят берди

Фото: Александр Земляниченко / AP

Telegram Россия Олий судининг қарори юзасидан шикоят билан чиқди. Қарорда ФХХнинг мессенжерда хабарларни қайта шифрлаш тўғрисидаги қарори қонуний деб топилганди. Бу ҳақда адвокат Павел Чиков хабар берган.

«Россия Олий суди Апелляцион коллегиясига шикоят юборилди. Унда Telegram вакиллари Россия Олий судининг 2018 йил 20 мартдаги қарорини бутунлай бекор қилишни сўрашган», - дея ёзди Чиков ўз Telegram-каналида.

Роскомнадзор 16 апрелдан Россияда Telegram’ни блокламоқда. Мессенжер блоклашни четлаб ўтиш учун мунтазам манзилини ўзгартирмоқда: бунинг учун Amazon Web Services, Google Cloud, Microsoft Azure ва бошқа булутли хизматлар IP-адресларини қўлламоқда. Шундан кейин Роскомнадзор бу провайдерларнинг IP-адресларини оммавий блоклашни бошлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев матбуот котиби Telegram’га қандай қилиб киришни депутатга тушунтирганди.

Мавзуга оид