Жамият | 16:28 / 09.05.2018
5380
2 дақиқада ўқилади

“Микрокредитбанк” ходимлари фахрийлар ҳолидан хабар олишди

Фото: Микрокредитбанк

Президентимизнинг 2018 йил 16 апрелдаги «Хотира ва кадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан жойларда турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сана муносабати билан “Микрокредитбанк” АТБ ходимлари томонидан пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи фахрийлар, Инагамов Абид, Ғаниев Абдужалил ота ҳолидан хабар олинди.

Фото: Микрокредитбанк

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари фашизмга қарши кечган беаёв жангларда ватанпарварлик ва жасорат намуналарини кўрсатган бу фахрийлар эъзозу ардоқда ҳаёт кечирмоқда.

Нуроний отахонлар билан бўлган суҳбатларда суронли уруш йиллари, олис юртлардаги қонли жанглар ҳақида сўзлаб, бугунги тинч-осойишта кунлар учун шукроналар айтдилар. Ёшларнинг энг асосий бурчи тинчликни қадрлаш, уни ҳимоя қилиш, юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида ҳалол хизмат қилишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлади.

Фото: Микрокредитбанк
Фото: Микрокредитбанк
Фото: Микрокредитбанк

Мавзуга оид