Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи
Яқинда TROLL.UZ’да кўзи ожиз саёҳатчи - Владимир Васкевич ҳақида видео эълон қилдим, деб ёзади блогер Умид Ғофуров Facebook’даги ўз саҳифасида.
Кейинчалик «Озодлик» вакили видеодан фойдаланишга рухсат сўради. Мен бунга эътироз билдирмадим. Улар менинг логотипимни қолдириб, манба кўрсатдилар.
Энди эса «Ёшлар» телеканали ушбу видеони олиб, менинг логотипимни хира қилиб қўйди ва ҳеч қандай манба кўрсатмади.
Бу телевидениеда муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ҳақида билиш керак бўлган нарса. Телеканалдагилар муаллифга ҳаттоки ёзишмаган ҳам...
Мен «Ёшлар» (Yoshlar tv) телеканалидан расмий узр сўралишини талаб қиламан, акс ҳолда судга бераман. Мен бу видеони беришга қарши эмасман. Фақатгина Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқини ҳурмат қила бошлашларини истайман, дея хулоса қилган Умид Ғофуров.
Мавзуга оид
16:48 / 14.10.2023
Блогер Олимжон Ҳайдаров иши юзасидан тергов якунланиб, иш судга оширилди
07:58 / 31.08.2022
«Ёшлар» телеканалида нима сабабдан Украина байроғи хиралаштириб қўйилгани маълум бўлди
12:50 / 15.11.2021
Ёшларни иш билан таъминлаш муаммоси: нима қилиш зарур?
15:26 / 11.11.2021