Спорт | 18:36 / 11.05.2018
10742
2 дақиқада ўқилади

Суперлиганинг дастлабки 10 турига ташриф буюрган мухлислар сони сарҳисоб қилинди

Фото: FC Bunyodkor

Ўзбекистон Суперлигаси старт олганидан буён, стадионларга жами 737 954 томошабин ташриф буюрди, деб ёзади Sports.uz.

Уларнинг орасида 10-тур энг юқори кўрсаткич қайд этган - 88 564 мухлис.

Энг кўп мухлис келган ўйин 3-тур доирасидаги «Навбаҳор» – «Локомотив» баҳси бўлиб, унга 25 300 томошабин кирган.

Энг кам мухлис 5-тур доирасидаги «Локомотив» - «Қўқон-1912» ўйинига келган - 3 123.

Ўз майдонидаги ўйинларда мухлис тўплаш борасида «Бунёдкор» етакчилик қилмоқда. «Қалдирғочлар»нинг уй учрашувларини томоша қилиш учун жами 103 236 ишқибоз ташриф буюрган. Иккинчи ўринда «Бухоро» бормоқда. Улуғбек Боқоев жамоасининг ўйинларига роппа-роса 99 минг мухлис кирган. «Пахтакор» стадиони эса бу борада кучли учликни ёпиб турибди. «Шерлар»нинг ўйинларини томоша қилиш учун жами 84552 мухлис келган. 

Стадионга кирган мухлисларнинг ўртача сони бўйича «Навбаҳор» етакчилик қиляпти - 19 760 мухлис. Бу борада «Бунёдкор» иккинчи, «Бухоро» эса учинчи ўринда турибди, деб якунлайди Sports.uz.  

Аввалроқ, «Нефтчи» клуби тўп сурадиган «Истиқлол» стадионида мухлислар сони сунъий равишда оширилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Мавзуга оид