Фан-техника | 11:53 / 12.05.2018
10051
2 дақиқада ўқилади

NASA Марсга вертолёт юборишга қарор қилди

Фото: NASA

NASA Марсга мини-вертолёт юбориш ниятида. Бу 2020 йилда амалга ошади ҳамда сайёрани ўрганиш учун қилинади, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.

«Бошқа сайёра осмонида парвоз қилувчи вертолёт ҳақидаги ғоя ҳаяжонга солмоқда. Mars Helicopter (учар қурилма номи – таҳ.) илм-фан келажаги учун кўп нарса ваъда қилмоқда, бунда Марсда тадқиқот миссиялари ва ихтиролар ҳам истисно этилмайди», - дея айтиб ўтди NASA раҳбари Жим Бриденстин.

Таъкидланишича, мини-вертолет бошқа сайёрага юбориладиган, ҳаводан оғирроқ тарихдаги биринчи учар қурилмага айланади.

Оғирлиги 1,8 кг бўлган вертолёт 2013 йилдан бери ишлаб чиқилган. У қувватлантириш учун қуёш панеллари ва совуқ сайёра шароитлари учун иситиш механизми билан жиҳозланган. Аппарат парраклари Ердаги вертолётлардан 10 мартага тезроқ айланади, сабаби Марс атмосфераси нисбатан сийрак.

Қурилма 2020 йилда учирилади ва сайёрага 2021 йилнинг февраль ойида етиб боради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ InSight миссияси Марсга парвоз қилгани хабар берилганди. 

Мавзуга оид