Спорт | 09:40 / 13.05.2018
11059
1 дақиқада ўқилади

Ломаченко қисқа вақт ичида WBA чемпионига айланиб, рекорд ўрнатди

Фото: Twitter Top Rank Boxing

Украиналик боксчи, WBO версияси бўйича ўрта енгил вазнда жаҳон чемпиони (11 та жанг, 10 та ғалаба шундан 8 таси нокаут билан, 1 та мағлубият) Василий Ломаченко Жаҳон бокс уюшмаси — WBA камарини ҳам қўлга киритди.

Нью-Йоркда кечган 12-раундлик жангнинг 10-раундида у венесуэлалик рақиби Хорхе Линаресни нокаутга учратиб ўрта енгил вазнда (-61,2 кг) WBA чемпиони бўлди.

30 ёшли Ломаченко профессионал боксда учинчи вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш учун нисбатан энг кам жанг ўтказиб (12) жаҳон рекордини ўрнатди.

Мавзуга оид