Жамият | 18:18 / 14.05.2018
8303
1 дақиқада ўқилади

Босқинчилик учун шартли жазо ўтаётган шахс яна босқинчилик содир этди

Иллюстратив фото/Reuters

Бухоро шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 20 апрель куни соат 05.00ларда, номаълум шахс Ғозиён кўчасида яшовчи Г.Х. исмли аёлнинг уйига томдан ошиб ўтиш йўли орқали бостириб кириб, уни юзига қўллари билан уриб, пуллари, заргарлик буюмлари, қўл соати ва мобиль телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бухоро туманида яшовчи шартли равишда жазо муддатини ўтаётган Ғ.Ў. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Мавзуга оид