Ер майдонларининг мониторинг ишлари дронлар ёрдамида амалга оширилмоқда
Қишлоқ хўжалиги соҳасига инновацион технологияларни жалб қилиш орқали нафақат меҳнат унумдорлигига, балки сифатли ва юқори ҳосил олишга ҳам эришиш мумкин. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан учувчисиз бошқариладиган дронлар орқали мониторинг ишларини ташкил этишдан кўзланган мақсад ҳам шу, деб ёзяпти “Халқ сўзи”.
— Қўмитамиз томонидан қишлоқ хўжалигида учувчисиз бошқариладиган дронлардан унумли фойдаланишга киришилди, — дейди мутахассис Одилжон Жабборов. — Улар ёрдамида 500 гектар майдонда кузатиш ишларини атиги икки соатда амалга оширамиз. Ваҳоланки, авваллари бу ишлар учун уч кун вақт сарфланарди. Инновацион технология орқали майдонларни нафақат кузатиш, балки суратга олиш, харитасини тузиш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Андижон вилоятида 20 минг гектар майдондаги кузатиш ишлари атиги уч кун мобайнида амалга оширилганлигининг ўзиёқ унинг самарали натижаси ифодасидир. Қишлоқ хўжалигида бу каби инновацион технологиялардан фойдаланиш унумдорликни ошириш, экинлар ривожини кузатиб бориш ва ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш чораларини кўриш мумкин.
Мавзуга оид
21:50 / 04.10.2024
Лукашенко: президент вертолётига ҳужум урушга олиб келади
11:26 / 01.10.2024
Олимлар Қуёш қачон “ўлишини” маълум қилди: Ерга нима бўлади?
11:21 / 23.09.2024
Ер “иккинчи Ой”га эга бўлади, фақат бу вақтинча давом этади
07:50 / 20.09.2024