Жаҳон | 23:20 / 14.05.2018
31529
2 дақиқада ўқилади

Фаластинда 3 кунлик мотам эълон қилинди 

Фото: РИА Новости/Алексей Витвицкий

Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос исроиллик ҳарбийлар томонидан 14 май куни отиб ташланган ўнлаб фаластинликларнинг хотирасига 3 кунлик мотам ва Нақбанинг (миллий фалокат) 70 йиллиги муносабати билан иш ташлаш ўтказилишини эълон қилди. 

Ғазода Исроил ташкил топганининг 70 йиллиги ва бу юбилейга бағишлаб АҚШ элчихонасининг Ал-Қудсга кўчирилиши сабабли норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

Фото: РИА Новости/ Иссам Аль-Римави

Исроиллик аскарлар барча намойишчиларни ўққа тутмоқда. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 52 кишини ташкил қилмоқда.

Фото: РИА Новости/Иссам Аль-Римави

Яна 2,4 мингдан кўпроқ одам ярадор бўлган. 15 май куни фаластинликлар иш ташлаш акциясини ўтказишмоқчи.

Маҳмуд Аббоснинг таъкидлашича, Фаластин АҚШни Фаластин-Исроил ихтилофида воситачи сифатида қабул қилмайди ва бир давлат эмас, балки бир қатор давлатлар иштирокида халқаро конференция ўтказиш йўли билан халқаро ҳамкорликни истамоқда.

Фото: Ракурс
Фото: AFP/Said Khatib

 

Мавзуга оид