Ўзбекистон | 08:16 / 15.05.2018
10325
1 дақиқада ўқилади

Навоий шаҳри марказида “Ҳарбий ватанпарварлик боғи” очилди

Навоий шаҳри марказида жойлашган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида “Ҳарбий ватанпарварлик боғи” очилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда бунёд этилган мазкур боғ майдони 3360,0 кв.м ни ташкил этади.

“Ҳарбий ватанпарварлик боғи”да танк, пиёдалар ва десантчилар жанговар машиналари, зирҳли транспортёрлар, турли калибрли артиллерия қуроллари ўрин олган. 

“Шарқ қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилган қурилиш ишларига 65 млн сўм маблағ сарфланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

 

Мавзуга оид