Ўзбекистон | 23:58 / 17.05.2018
92048
1 дақиқада ўқилади

Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти​нинг рафиқаси ҳамроҳлик қилмоқда

Фото: Twitter/@SecondLady

​​Ўзбекистон Республикаси биринчи хоними Зироат Мирзиёевага АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг турмуш ўртоғи Карен Пенс ҳамроҳлик қилди. Бу ҳақда ​америкалик сиёсатчининг аёли Твиттердаги саҳифасида маълум қилган.

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга сафари олдидан Президент Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трамп кичик жарроҳлик амалиётини бошдан кечириб, шифохонада даволанмоқда. Шу туфайли, ўзбекистонлик олий меҳмонга мамлакат вице-президентининг аёли ҳамроҳлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига расмий ташрифи чоғида ҳам биринчи хонимлар ҳақида расман маълумот берилмаганди.

Дипломат этикет бўйича давлат раҳбарининг турмуш ўртоғига, унга тенг мақомда бўлган мезбоннинг рафиқаси ёхуд айрим ҳолатларда уларнинг ўриндошлари ҳамроҳлик қилиши мумкин.

Фото: Twitter/@SecondLady
Фото: Twitter/@SecondLady
Фото: Twitter/@SecondLady

Мавзуга оид