Спилбергнинг янги фильмида АҚШ президентини Ди Каприо ўйнайди
Леонардо Ди Каприо Стивен Спилбергнинг байопикида АҚШнинг 18-президенти Улисс Грант образини яратади. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар қилмоқда.
Ди Каприо ва Спилберг сўнгги бор биргаликда 2002 йилги «Эплай олсанг, мени тутиб ол» картинаси устида ишлашганди. Янги фильмда Ди Каприо продюсер ҳам бўлади – унинг Appian Way компанияси президентнинг Рон Чернов муаллифлигидаги таржимаи ҳолига ҳуқуқларни сотиб олди. Фильм Lionsgate студиясида суратга олинади.
Суратга олиш ишлари қачон бошланиши ҳозирча номаълум. Стивен Спилбергда ҳозир режалар кўп: келаси йили у Индиана Жонснинг саргузаштлари ҳақида янги картина суратга олмоқчи, шунингдек, «Вестсайд тарихи» ремейки устида иш бошлаш ниятида. Бундан ташқари, ўзининг биринчи суперқаҳрамонлик фильми - DC Comics комикслари бўйича «Қора қирғий»ни суратга туширади.
Мавзуга оид
16:42
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024