Шавкат Мирзиёев Андижонга келди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 19 май куни Андижон вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, ташриф давомида тўқимачилик, пиллачилик, фармацевтика, агросаноат корхоналари фаолияти билан танишиш, истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш, вилоят фаоллари ва мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz манбаси вилоят ҳудудида ташрифга тайёргарлик авжида экани, йўлларда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берганди. Президент ташриф давомида вилоятнинг чўл ҳудуди бўлган Улуғнор туманидаги Шаҳристон маҳалласида «Обод қишлоқ» дастури бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишиши, Андижон туманида «Zamin Bio Health» жамияти томонидан янги иш бошлаган инсулин заводи, «Милано текстиль» корхонаси, «Andijan Silk Co» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси, Асака туманида ташкил этилган «Сабо ҳамкор» жамиятида ташкил этилган банан боғига бориши кутилмоқда.
Мавзуга оид
19:44 / 26.09.2024
“Одамлар қийналяпти” — Андижонда сел оқизиб кетган кўприк қачон тикланади?
16:57 / 19.09.2024
Андижонда электрдан ноқонуний фойдаланган тадбиркордан 20 млн сўм олган ЭТК муҳандислари ушланди
10:00 / 13.09.2024
Хитой Андижонда чиқиндилардан энергия ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
20:05 / 12.09.2024