Жаҳон | 23:20 / 21.05.2018
21706
1 дақиқада ўқилади

Обама ўзига янги иш топди

Фото: Spencer Platt / Getty Images

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама рафиқаси Мишель билан Netflix сервиси билан келишув имзолади ва телелойиҳаларга продюсерлик қилмоқчи. Бу ҳақда компаниянинг расмий твиттерида маълум қилинди.

Таъкидланишича, жуфтлик кўп йиллик шартнома имзолаган. Унга кўра Обамалар сервис учун фильмлар ва сериаллар яратиш билан шуғулланишади. Режада ҳужжатли филмлар ва сериаллар яратиш бор.

CNBC маълумотларига кўра, контенти яратиш билан High Ground Productions компанияси шуғулланади. Обама ва унинг рафиқаси ўз эътиборларини истеъдодли одамларнинг илҳомлантирувчи воқеаларига қаратишмоқчи. Барак Обаманинг айтишича, у президент бўлган вақтда кўплаб истеъдодли шахслар билан учрашишга муяссар бўлган ва улар ҳақида бутун дунёга сўзлаб бермоқчи.

Мавзуга оид