Ўзбекистон | 20:27 / 23.05.2018
9669
4 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат аграр университетининг АҚШ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги кенгаймоқда

Ўтган йилнинг 23 октябрдан 1 ноябрига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбар-ходимлари ва тизимдаги олий таълим муассасалари раҳбарларидан ташкил топган делегация Америка Қўшма Штатларининг Мичиган штати университети ҳамда Огайо штати университетларига ташриф буюришган эди. Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан, талабалар, магистрлар ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг тажриба алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда илмий-амалий лойиҳаларни амалга ошириш, ахборот-ресурс марказлари маълумотларидан унумли фойдаланиш каби масалалар юзасидан меморандумлар имзоланган.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Америка Қўшма Штатларининг Мичиган штати университетининг (МШУ) вице-президенти Стивен Хенсон, МШУ қошидаги Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик институти директори Норман Грэҳэм, МШУ қошидаги Глобал коммуникациялар (Алоқалар) институти директор ўринбосари Шон Лаури, МШУ қошидаги Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлик институти ходими Тимур Кочаоглулар жорий йилнинг 20-22 май кунлари Тошкент давлат аграр университетига ташриф буюришди.

Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети

Делагация дастлаб университет ректори, академик Б.Сулаймонов ва университет раҳбарияти билан учрашиб самимий мулоқот ўтказди. Мулоқот чоғида жорий йилнинг 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3704-сонли қарорига асосан янгидан ташкил этилган Агрологистика, Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш, Агробизнес ва инвестицион фаолият, Мевачилик ва узумчилик, Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик, Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини карантини, Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш каби янги ташкил этилган йўналишлар бўйича кадрларни Мичиган штати университети билан ҳамкорлик доирасида шартнома ва меморандум асосида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда талабаларнинг амалиётларини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Фото: Тошкент давлат аграр унверситети

Делагация университет фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди, шунингдек, ТДАУ қошидаги “Инновацион ишланмалар ва маслаҳатлар маркази”да бўлиб, АҚШнинг USAID халқаро таррақиёт агентлигининг AVS Қишлоқ хўжалигида қиймат занжирини ривожлантириш лойиҳаси гранти асосида барпо қилинган 25 тонналик ҳажмдаги мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича совуткич омборининг очилиши ҳамда ушбу лойиҳа доирасида жиҳозланган университетдаги яна бир конференция залининг очилиш маросимида ҳам қатнашишди.

Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети

USAID ҳалқаро тараққиёт агентлигининг Ўзбекистондаги вакили Гери Роббинс ўз сўзида мақсадимиз қишлоқ хўжалигини соҳасида ҳамкорлик бўлибгина қолмай, аграр соҳада таълим олаётган талабаларнинг ҳам тажриба оширишида муҳим босқичдир. Бежизга биз Мичиган штати университети вакилларини таклиф этмадик, ташриф чоғида улар ўзлари билган билим ва кўникмаларини ўртоқлашади, биз лойиҳада амалга оширган совуткичда талабалар ўзлари етиштиришган қишлоқ хўжалик маҳсулотларни сақлаш, турли зараркунандалардан асраш ҳамда мева-сабзавотларни биологик ҳимоя қилишни амалиётда ҳам тадбиқ этишлари учун имкониятилар яратилади, деб айтиб ўтди.

Тадбир доирасида USAID лойиҳаси бўйича Олий таълим муассасалари ҳамда Илмий тадқиқот институтларини ишлаб чиқариш билан алоқаларини кучайтириш йўналиши ҳамкорлигида “Мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва етказиб бериш бўғинларида юқори истеъмол қийматини яратиш” мавзусида олий таълим муассасалараро кўрик-танловнинг якуний босқичи ўтказилди. Танлов натижаларига кўра ғолиблар USAID лойиҳаси бўйича қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети
Фото: Тошкент давлат аграр унверситети

 

 

 

Мавзуга оид