Фан-техника | 02:19 / 23.05.2018
17794
2 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистоннинг ақлли ҳукумати" янги стратегияси намойиш қилинди

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган MITCROADMAP2018 конференциясида мутахассислар соҳа бўйича ишлаб чиқилган "йўл харитаси"нинг муҳим пунктлари, ICT соҳасидаги муаммолар ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди. 

Конференция давомида 2021 йилгача амалга оширишга мўлжалланган «SMART Government Uzbekistan», яъни "Ўзбекистоннинг ақлли ҳукумати" тизимини ривожлантиришга доир янги стратегия намойиш қилинди.

Стратегия энг яхши жаҳон тажрибаларини ўзида жамлаган бўлиб, инновацион лойиҳаларни амалга оширишга янгича ёндашувни кўзда тутади. 

"Ўзбекистоннинг ақлли ҳукумати" биринчи навбатда хизматлар кўрсатишга йўналтирилган. 2018 йилнинг ўзида 50 дан ортиқ талабгор давлат хизматларини татбиқ қилиш режалаштирилмоқда, уларнинг 70 фоизи барча тоифадаги фуқароларга мўлжалланган. Ортиқча хатти-ҳаракатларга чек қўйиш мақсадида барча давлат органларидаги маъмурий жараёнлар оптималлаштирилади.

Ҳукумат органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш учун йил охиригача 400 дан зиёд очиқ маълумотлар тўплами ишлаб чиқилади. Бундан ташқари, "ягона дарча" марказлари фаолияти автоматлаштирилиши ва давлат органларининг 25 дан ортиқ ахборот тизими яратилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид