Light | 09:34 / 25.05.2018
71074
1 дақиқада ўқилади

Илон ва катта мингоёқнинг олишуви видеода муҳрланди   

Вьетнамда табиатда кам учровчи ва антиқа ҳодиса – илон ва улкан сколопендранинг (мингоёқ) олишуви видеога қайд қилинди. 3 дақиқалик видео LiveLeak порталида жойлаштирилган.

Видеодан кўринишича, икки жонзот орасидаги олишув аёвсиз кечган. Унда жонзотлар бир-бирлари атрофида чирмашиб олиб, рақибига иложи борича кўпроқ шикаст етказишга ҳаракат қилаётганининг гувоҳи бўлиш мумкин. Охир-оқибат мингоёқ илонни бўйнидан бўғизлаб, уни мағлуб этган.

Фойдаланувчилардан бири ушбу роликни “тунги даҳшатлардаги томоша” деб атаган. “Бу видеони кўриб, биринчи марта илонга раҳмим келди”, деб тан олган яна бир фойдаланувчи.

Мавзуга оид