Жамият | 12:13 / 25.05.2018
6969
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда пиёдалар учун светофорларга таймерлар ўрнатилмоқда

Тошкентда ҳоким вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан пиёдалар светофорларини тескари саноқ таймерига эга светофорларга алмаштириш лойиҳаси бошланди, деб ёзади Газета.uz. Илк 6та светофор 24 май куни пойтахт марказидаги Зарафшон ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасига ўрнатилди.

Янги светофорлар йўлларни пиёдалар учун қулайроқ ва хавфсизроқ қилиш мақсадида, биринчи навбатда пиёдаларнинг катта оқими кузатиладиган жойларга, шунингдек, кўчаларнинг тирбанд ва хавфли қисмларига ўрнатилади.

Светофорлар биринчи навбатда алмаштириладиган жойлар рўйхати тузилган, у тўлдириб борилади. Биринчи босқичда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ёруғлик диодли светофорларни сотиб олиш режалаштирилмоқда. Автомобиллар учун таймерли светофорларни ўрнатиш режалаштирилмаяпти.

Яқин кунларда қуйидаги кўчаларда светофорлар алмаштирилади:

1. Мустақиллик (Дархондаги пиёдалар ўтиш жойи);
2. Мирзо Улуғбек — Мусаввирлар;
3. Паркент (Паркент бозори қаршисидаги иккита пиёдалар ўтиш жойи);
4. Афросиёб кўчаси («Мовий гумбазлар» хиёбони ёнидаги пиёдалар ўтиш жойи);
5. Шота Руставели — Минглар;
6. Шота Руставели (Аския бозори ва Муқимий оралиғига);
7. Муқимий кўчаси (173-мактаб);
8. Муқимий кўчаси («Спорт товарлари» чорраҳаси);
9. Мойқўрғон — Бинкат (АҚШ элчихонаси яқинида).

Мавзуга оид