Жаҳон | 16:50 / 26.05.2018
15581
1 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея етакчилари Пханмунжомда иккинчи учрашувни ўтказишди

Фото: REUTERS

Жанубий Корея ва КХДР етакчилари Мун Чжэ Ин ҳамда Ким Чен Ин Пханмунжомда иккинчи саммитни ўтказишди, унинг давомида биринчи Кореялараро саммит вақтида қабул қилинган декларациянинг бажарилиши муҳокама этилди.

Бу ҳақда «Рёнхап» Мун Чжэ Ин офисига таянган ҳолда хабар бермоқда.

«Етакчилар биринчи Кореялараро саммит давомида қабул қилинган декларацияни амалга ошириш бўйича фикр алмашишди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея АҚШ ва КХДР ўртасида музокаралар тикланишига муносабат билдирганди.

Мавзуга оид