Спорт | 22:45 / 26.05.2018
29405
1 дақиқада ўқилади

«Реал» - «Ливерпуль». Таркиблар эълон қилинди, сюрпризлар йўқ

Европа Чемпионлар лигаси финалчилари «Реал» ва «Ливерпуль» бош мураббийлари финал учун бошланғич таркибларни маълум қилди. Икки жамоада ҳам кутилган таркиблар майдонга тушади, Зидан бу сафар ҳам Бэйлни захирада қолдирган, Клопп ҳам қўл остидаги энг кучли таркибни, Салоҳ, Мане ва Фирмино учлигини майдонга ташлаган.

«Реал»: Кейлор Навас, Дани Карвахаль, Серхио Рамос, Рафаэль Варан, Марсело, Тони Кроос, Лука Модрич, Касемиро, Иско, Криштиану Роналду, Карим Бензема.
Захира: Касилья, Начо, Бэйл, Тео Эрнандес, Лукас Васкес, Асенсио, Ковачич

«Ливерпуль»: Кариус, Александер-Арнольд, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Хендерсон, Милнер, Вейналдум, Салоҳ, Мане, Фирмино.
Захира: Миньоле, Клайн, Клаван, Морено, Джан, Лаллана, Соланке.

Ўйин бир соатдан кейин Киевдаги «Олимпийский» стадионида бошланади.

Мавзуга оид