Twitter асосчиси ноутбукдан фойдаланмаслигининг сабабини тушунтирди
Twitter асосчиси ва раҳбари Жек Дорси Австралияда журналистлар билан суҳбатда ноутбукдан фойдаланмаслигини айтган, чунки унда унинг ўзи йўқ. “Мен барча ишни телефонда қиламан”, деб тушунтирган Дорси. У ҳаттоки матнларни ҳам ёзишда телефондаги овозли киритишдан фойдаланади.
Дорсининг фикрича, компьютер ва телефонлар инсоннинг бутун вақтини олиши мумкин, чунки уларда жуда кўп қизиқ нарсалар яширинган. Бу юз бермаслиги учун эса Дорси бир нечта нарсаларни одат қилган: эрталаб ишга чиқмагунча телефонни текширмайди, ишлаши керак бўлса, барча огоҳлантиришларни ўчириб қўяди.
Дорсининг тушунтиришича, огоҳлантиришларсиз телефон экрани бир дастур билан эгалланган бўлади ва унга кирувчи хабарларга жавоб беришга тўғри келмайди. “Мен ноутбукдаги бўлгани каби кўз олдимда доимо сакраб чиқиб келадиган хабарлар ўрнига олдимдаги нарсага тўлиқ эътиборимни мужассамлай оламан”, деб қўшимча қилган Дорси.
Дорси йиғилишлар вақтида чалғимаслик учун гаджетларни узоқроққа олиб қўйишни тавсия қилмоқда. “Учрашувларда биз эътиборни жамлай олиш ва бир соатни шунчаки эмас, балки мазмунли ўтказиш учун телефонларни олиб қўямиз ва ноутбукларни ёпиб қўямиз” деб айтган Дорси. Унинг фикрича, агар компьютер ва телефонлар ёқиқ бўлса, йиғилиш барча чалғигани сабабли бенаф ўтади.
Дорси хавфсизлик ва шахсий маълумотларни ҳимоялаш ҳақида гапириладиган бўлса, бунда муҳими доимо шу нарсани ёдда тутиш кераклигини айтган. У барча фойдаланувчиларга ўзларининг барча аккаунтларида икки факторли аутентификацияни ёқиб қўйишни тавсия қилган. “Биламан, бу азобдир, бироқ жуда муҳим”, деб айтган Дорси.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
22:07 / 26.02.2024
Lenovo шаффоф MicroLED дисплейли ноутбукни намойиш этди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023