Ойга парвоз қилган Алан Бин вафот этди
Ойга тўртинчи бўлиб парвоз қилган инсон - Алан Бин 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бугунга келиб Ойга парвозни амалга оширган 12 космонавтдан 4 нафари ҳаёт: Базз Олдрин (88 ёш), Дейв Скотт (85 ёш), Чарли Дьюк (82 ёш) ва Харрисон Шмит (82 ёш).
Остин Бин Техас университетида муҳандис даражасига эришганидан сўнг дастлаб флотда учувчи, кейин эса синовчи-учувчи бўлиб хизмат қилди. 1963 йилда у астронавтлар сафига қўшилди. Кейинчалик Бин 1969 йилда Ой сатҳига қўнган иккинчи экспедиция ҳисобланган "Аполлон-12" экспедициясининг ой модули учувчиси бўлди.
1981 йилда Бин NASA'ни тарк этди. "Аполлон-12" экспедицияси миссияси қандай ўтганига доир суратлар қуйида тақдим этилади:
Астронавт Чарльз Конрад Ой сатҳига АҚШ байроғини ўрнатмоқда, 1969 йил 19-20 ноябрь
Чарльз Конрад Ой қурилмасида қўниш элементлари устида ишламоқда, 1969 йил 25 октябрь
Астронавтлар Чарльз Конрад ва Алан Бин парвоз олдидан тайёргарлик машғулотларини ўташмоқда, 1969 йил 6 октябрь
Чарльз Конрад ва Алан Бин ерда Ой сатҳини имитация қилувчи жойда машқ қилишмоқда. Уларнинг танасига камералар, контейнерлар ва Ойда қўлланилувчи қурилмалар маҳкамланган, 1969 йил 10 октябрь
Алан Бин Ердаги 1/6 гравитация симуляцияси вақтида
"Аполлон-12" миссияси учувчилари Чарльз Конрад, Ричард Гордон ва Алан Бин
"Аполлон-12" миссияси учувчилари Чарльз Конрад, Ричард Гордон ва Алан Бин
Алан Бин Хьюстондаги фестивалда скафандрда
"Аполлон-12" ракетаси, 1969 йил 8 сентябрь
Ерга қўнишдан аввал суратга олинган Ой сатҳи, 1969 йил 19 ноябрь
Астронавт Алан Бин Ой сатҳида, 1969 йил 19 ноябрь
Астронавт Чарльз Конрад Ой тупроғи намуналарини йиғмоқда, 1969 йил 19-20 ноябрь
Астронавт Алан Бин Ой сатҳида илмий ускунани ўрнатмоқда, 1969 йил 19 ноябрь
Астронавт Алан Бин Ойда, 1969 йил 19 ноябрь