Жамият | 17:25 / 29.05.2018
12133
3 дақиқада ўқилади

Диний экстремистик оқим аъзосига айланган шахсга яна бир бор имкон берилди

2018 йил 17 май куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти, Фурқат туман суди раиси Оловиддин Хасанов раислигида 1984 йилда Қўқон шаҳрида туғилган Рустам Расулович Хашимовни (унга нисбатан тергов давомида қидирув эълон қилиниб, 17.04.2010 йилдаги Фарғона шаҳар судининг ажрими кўра, сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган, 17.02.2018 йил куни ушланиб қамоққа олинган) Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2442-моддаси 1-қисми билан айблаш ҳақидаги жиноят иш мазмунан кўриб тугатилди.

Фото: Фурқат туман суди
Фото: Фурқат туман суди

Иш ҳолатларига кўра, судланувчи Р.Хашимов 2008-2010 йилларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Р. Жўрабоев, А. Ахмеджанов, Аҳрор Ахмеджанов, М.Ядгаров, А.Тожибоев, Л.Мўминов, А.Мирзаев, А.Атаханов, А.Каримов (уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан 2010 йил 3 июнда суд ҳукми чиқарилган), А.Акрамов, Р.Усмонов, А.Ғозиев, Ш.Мамажанов, А.Хидиров, Р.Қаххаров, Ф.Хамдамовлар (уларга нисбатан қидирув эълон қилиниб, алоҳида иш юритувга ажратилган) ҳамда дастлабки тергов даврида шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахслар билан жиноий тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган “Таблиғ” диний экстремистик ташкилотига аъзо бўлган.

Фото: Фурқат туман суди

Ушбу ташкилот ғояларини бошқа шахсларга даъват қилиш, уларни ташкилотга жалб қилиш мақсадида мазкур диний экстремистик-фундаменталистик ташкилотда иштирок этиб, А.Каримов томонидан 2009 йил баҳор ойларида Қўқон шаҳрида ташкил қилинган жамоат йиғилишида иштирок этган.

Фото: Фурқат туман суди

Сўнгра 2009 йил ёз ойларида Қозоғистон Республикасининг Тараз шаҳрига ишлаш учун бориб, Қозоғистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб бораётган “Таблиғчилар” диний экстремистик-фундаменталистик оқим тарафдорлари билан йиғилишларда бир неча марта иштирок этган.  

Суд ҳайъати, судланувчи Р.Хашимовга жазо тури ва меъёрини белгилашда, айбига тўлиқ иқрорлигини, жиноий қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, шахсини, муқаддам судланмагани, 3-гуруҳ ногирони эканини, яшаш жойидан ижобий тавсифланиб, Қўқон шаҳар “52-Янгиобод” маҳалла фуқаролари йиғинининг ва маҳалла фаолларининг кафиллиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Р.Хашимовга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида озод этилди.

Мавзуга оид