Фан-техника | 22:27 / 29.05.2018
18284
1 дақиқада ўқилади

Энг мустаҳкам смартфон номи эълон қилинди

Фото: BGR

Motorola Moto Z2 Force энг мустаҳкам смартфон дея эълон қилинди. Tom’s Guide портали экспертлар тадқиқотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.

Тажриба давомида мутахассислар ҳар хил ишлаб чиқарувчилар телефонларини турли баландликлардан ирғитишди ва сувда чўктиришди. Тест натижаларига кўра, Motorola Moto Z2 Force максимал 10 баллдан 8,5 балл тўплади. 

Рейтингнинг иккинчи ва учинчи ўринлари LG X Venture ва iPhone X смартфонларига насиб этди. Топ-5 рўйхатига шунингдек LG V30 ва Samsung Galaxy S9 смартфонлари киритилди.

iPhone SE эса энг "нозик" телефон дея эълон қилинди.

Мавзуга оид