Спорт | 13:53 / 29.05.2018
6486
1 дақиқада ўқилади
Улуғнорда “Корд авиамодель спорти” бўйича очиқ чемпионат бўлиб ўтди
Андижон вилоятининг чўл ҳудудида жойлашган Улуғнор туманида спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун янги бунёд этилган мажмуада “Корд авиамодель спорти” бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” вилоят ташкилоти томонидан ташкил этилган вилоят очиқ чемпионатида барча туман ва шаҳарларнинг 18 ёшгача бўлган спортчилари F-2-A моделида тезлик кўрсаткичлари ҳамда F-2-B моделида пилотаж фигураларини бажариш йўналишларида беллашишди.
Якунга кўра, жамоавий ва шахсий баҳсларда совриндор ўринларни Андижон, Улуғнор ва Асака тумани спортчилари эгаллашди. Ғолиблар Республика миқёсидаги биринчиликда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди.
KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон