Иқтисодиёт | 14:54 / 30.05.2018
5138
1 дақиқада ўқилади

BP раҳбари: нефть нархи 100 долларгача кўтарилишига ҳеч қандай сабаб йўқ 

Фото: РИА Новости / Евгения Новоженина

BP энергетика компанияси раҳбари Роберт Дадлининг маълум қилишича, у нефть нархи бир баррель учун 100 долларга кўтарилишига жиддий бир сабабни кўрмаяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берди.

«Мен аввал ҳам айтгандим - йўқ. Нефть нархи бир баррель учун 100 долларга кўтарилишини тахмин қилаётган одамлар бор. Мен у 100 долларга чиқади, деб ўйламайман. Бу нефть етказиб бериш бўйича қандайдир чекловлар бўлсагина юз бериши мумкин. Мен нарх шу даражага чиқиб кетиши бўйича бошқа сабабни кўрмаяпман», - дея айтиб ўтди Дадли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо нефть қазиб олишни қисқартириш бўйича келишув (ОПЕК+) доирасидаги мамлакатлар ҳамкорлиги барқарорлик учун кенгайиши кераклигини маълум қилганди.

Мавзуга оид