Ўзбекистон | 09:53 / 01.06.2018
4699
1 дақиқада ўқилади

Алоҳида туркомпаниялар энди ўз сайтида электрон тўловларга эга бўлиши шарт

Фото: akket.com

Алоҳида туристик компаниялар энди ўз сайтида электрон тўловларга эга бўлиши шарт. Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 майдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори билан назарда тутилган.

Ҳужжат билан туристик фаолиятини лицензиялаш тартибига ўзгартириш киритилмоқда.

Хусусан, энди ҳар йили 500дан ортиқ сайёҳларга хизмат кўрсатадиган компаниялар ўз сайтида эквайринг, электрон тўловлар ва бронлаш хизматига эга бўлиши шарт.

Агар бу бўлмаса, компания ишлай олмайди, сабаби энди бу лицензия талабига айланди.

Мавзуга оид