Жаҳон | 15:52 / 01.06.2018
15676
1 дақиқада ўқилади
Татаристонда қор ёғди
Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида ёзнинг биринчи куни қор ёғди, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ушбу ҳолат ҳамда июнь бўрони тасвирланган фотосурат ва видеолар билан фаол бўлишмоқда.
"Майда, бироқ кучли қор ёғди. Сайр қилишга кўчага чиққандим - ҳамма жой қор, дарахтлар барглари қорга тўлиб кетган", - дея айтиб ўтган Набережние Челнида яшовчи аёллардан бири.
Унинг сўзларига кўра, шаҳарда эрталабки вақтларда ҳаво ҳарорати тахминан 0 даража бўлган, ҳозир бироз илиқлашди.
Шунингдек, Бошқирдистон, Свердловск ва Ульяновск областларида ҳам июнь қори ёғган.
Мавзуга оид
10:15 / 03.09.2024
Бухоро ва Навоийда Татаристон билан қўшма саноат майдонлари ташкил этилади
11:19 / 24.04.2024
Навоий ва Татаристон минерал-хомашё ресурсларини қайта ишлашда ҳамкорлик қилади
13:31 / 17.04.2024
Татаристонда ўсмирлар ҳарбий-саноат комплексидаги ишларга жалб этилиши мумкин
20:50 / 03.04.2024