Ўзбекистон | 11:40 / 01.06.2018
94339
2 дақиқада ўқилади

«Ўзавтосаноат» ва Volkswagen биринчи бўлиб қандай автомобилни ишлаб чиқариши деярли аниқ 

Amarok пикапи/Фото: Volkswagen

Германиянинг Volkswagen автомобиль концерни ва «Ўзавтосаноат» Ўзбекистон ҳудудида биринчи қўшма моделни ишлаб чиқариш бўйича линияни ишга туширишни деярли мувофиқлаштириб олди.

«Volkswagen билан ҳамкорликни олти ой олдин бошладик. Уларда бу ерда муқобил ишлаб чиқаришни ташкил этишга маълум бир қизиқиш мавжуд. Бу бизнинг бошқа брендлар ишлаб чиқарилиши бўйича манфаатларимизга мос келди, сабаби мультибрендинг бизнинг устувор вазифаларимиздан бири», - дея хабар берган «Ўзавтосаноат» бошқаруви раиси Умиджон Салимов. 

Эслатиб ўтамиз, немис концерни таркибига Европанинг 7 мамлакатидан 12та бренд киради: Volkswagen - енгил автомобиллари, Audi, Seat, Skoda, Bentley, Bugatti, Lamborghini, Porsche, Ducati, Scania ва MAN. 

«Биринчи йўналиш - бу Amarok пикапи, у мувофиқлаштириш жараёнида. Биз ишлаб чиқаришнинг бутун технологик линиясини деярли келишиб олдик. Ҳозирда қиймат устида ишлаяпмиз. Яхши биласизки, Volkswagen арзон маҳсулот эмас», - деди Ўзбекистон автомобилсозлик саноати раҳбари.
 
«Ўзавтосаноат» мутахассисларининг фикрига кўра, пикаплар Ўзбекистон бозорида катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Биз учун Amarok жуда қизиқарли маҳсулот, чунки Ўзбекистонда пикаплар ишлаб чиқарилмайди ва жуда оз миқдорда сотилади. Бизнинг фикримизча, пикаплар бозори - энг истиқболли. Келгуси 3-4 йил ичида у фақат ўсади. Шунинг учун, ҳамкорликнинг биринчи йўналиши - бу пикаплар. Албатта, биз Volkswagen’нинг бошқа брендлари ҳақида ҳам параллель равишда ўйлаб кўрамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Салимов. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салимов автосаноат қайта ташкил этилиши ҳақида маълум қилганди.

Мавзуга оид