Жузеппе Конте Италия бош вазири бўлишга рози бўлди
Ҳуқуқшунос Жузеппе Конте Италия президенти Сержо Маттарелла билан учрашув давомида Италия ҳукуматига бошчилик қилишга розилик берди.
Конте вазирлар маҳкамаси таркибини тақдим қилган. Маълум қилинишича, янги бош вазирнинг қасамёд келтириш маросими 1 июнда бўлиб ўтади.
Конте аввалроқ бош вазир мандатини олган, бироқ президент вазирлар маҳкамасини тасдиқламагани сабабли ундан 27 майда воз кечганди.
Контенинг маълум қилишича, янги ҳукуматда 4 мартдаги парламент сайловларида ютган “5 юлдуз” ҳаракати” ва “Лига” партиялари раҳбарлари Маттео Сальвини ва Луижи Ди Майо бош вазир ўринбосарлари ва вазирлар лавозимларини эгаллайдилар. Сальвини ички ишлар вазири, Ди Майо меҳнат, ижтимоий сиёсат ва иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича вазир лавозимини эгаллайди.
Ҳукуматда иккита янги вазирлик – Жануб ишлари ва оила ҳамда имконияти чекланган одамлар ишлари бўйича вазирликларни ташкил этиш кўзда тутилган. Янги ҳукуматда ҳаммаси бўлиб 18 та вазирлик бўлади ва улардан 5 тасига аёл кишилар раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид
18:29 / 12.11.2024
Италияда 2 мингдан зиёд сохта санъат асарлари мусодара қилинди
15:17 / 11.11.2024
Италиянинг Помпей шаҳри харобаларига саёҳатчилар ташрифи чекланади
12:50 / 05.11.2024
Ўзбекистон ва Италия мевали боғ ва токзорларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилади
14:38 / 30.10.2024