Спорт | 13:52 / 02.06.2018
72361
2 дақиқада ўқилади

Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Россияга йўл олди

Фото: The-uff.com

Осиёнинг 5 карра энг яхши ҳаками, жаҳон чемпионати учрашувларини бошқариш миқдори бўйича рекорд соҳиби Равшан Эрматов бугун ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов билан бирга Россияга йўл олади, деб хабар бермоқда ЎФА сайти.

Ана шу сафар олдидан Ўзбекистон футбол ассоциациясида Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов Равшан Эрматов ва унинг гуруҳини қабул қилди ва уларга оқ йўл тилади. Ўз навбатида, Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи кўрсатилган эътибор ва ишонч учун катта миннатдорчилик билдириб, ўзбек ҳакамларининг савиясини бутун дунёга яна бир бор кўрсатиш учун жаҳон чемпионатида бор маҳоратини ишга солишга ваъда беришди.

Фото: The-uff.com

Қайд қилиш жоизки, жаҳон чемпионатида Равшан Эрматов гуруҳидан ташқари, комиссар сифатида Олим Арифов ҳамда ҳакамлар назоратчиси сифатида Фарҳод Абдуллаев ҳам иштирок этишади. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта жаҳон чемпионатида бош ҳакам, лайнсменлар, ҳакамлар назоратчиси ва учрашув комиссари тўлиқ таркибда ишлашади.

Мавзуга оид