“Арсенал” афсонаси Шереметьево аэропортида туналди
Москванинг Шереметьево аэропортида Лондоннинг “Арсенал” клуби ва Нигерия терма жамоасининг собиқ футболчиси Нванкво Канудан 11 минг доллар ўғирлаш гумони билан икки нафар юкчи қўлга олинди.
Кану Лондондан Москвага келган ва у ердан Калининградга учиб кетган. Калининграддаги Храброво аэропортида у юкини олган, бироқ меҳмонхонада пули йўқолганини аниқлаган.
Калининградда 16 июнда Нигерия терма жамоаси жаҳон чемпионати доирасида Хорватия билан учрашади.
41 ёшли Кану Нигерия терма жамоаси сафида 1994 йилдан 2011 йилгача тўп сурган. У, шунингдек, “Аякс”, “Интер”, “Арсенал”, “Вест Бромвич” ва “Портсмут” клублари шарафини ҳимоя қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидланишича, ўғирланган пуллар тез орада эгасига қайтарилади.
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
12:33 / 03.11.2024
АПЛда сенсациялар куни, Ҳусановда илк қизил. Кун ўйинлари
14:31 / 02.11.2024