Испаниянинг янги бош вазири Инжилда қасамёд келтиришдан бош тортди
Испания социалистик партияси етакчиси Педро Санчес 2 июнда Сарсуэла қироллик саройида қасамёд келтирди ва Испания бош вазири лавозимини бажаришга расман киришди. Санчес атеист бўлгани сабабли анъанага кўра Инжил билан қасамёд келтиришдан бош тортди. Шу сабабли ундан қасамёдни қирол Филипп VI қабул қилган.
Аввалги бош вазир Мариано Рахой парламентдан ишончсизлик вотумини олгандан сўнг 1 июнда истеъфога чиқарилганди.
Санчесдан ташқари Каталония женералитетининг янги вазирлари ҳам қасамёд келтиришган. Қасамёдни Каталониянинг янги бош вазири Ким Торр қабул қилган. У маросимдаги нутқида Санчесга “музокаралар столи атрофига ўтириб, суҳбатлашиб олишни таклиф қилган”.
Каталониянинг янги ҳукумати аввалгиси каби мустақиллик ғоясини қўллаб-қувватлайди. Мухториятнинг аввалги ҳукумати Рахой қарори билан 2017 йил октябрда тарқатиб юборилганди. Испания ҳукумати Каталониянинг мустақил бўлиш қарорига шундай тарзда муносабат билдирганди.
Мавзуга оид
16:39 / 10.09.2024
Иссиқ ҳаво туғилиш даражасини пасайтиради — тадқиқот
08:36 / 10.09.2024
Испания бош вазири Хитой ва ЕИ ўртасидаги савдо можаросини бартараф этишга уриниб кўрди
23:18 / 06.09.2024
Словакия бош вазирига ўқ узган ёзувчи ўзининг озод этилишини сўрамоқда
23:59 / 02.09.2024