Спорт | 13:06 / 04.06.2018
12546
1 дақиқада ўқилади

Венгер қачон қарор қабул қилишини айтди

Фото: Getty Images

«Арсенал» собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўз фаолиятини қачон давом эттириши бўйича якуний қарорни қачон қабул қилишини айтди.

«Менинг келажагим? Бу саволга яқин 15 кун ичида жавоб беришим лозим. Мен ҳамон мураббийлик билан шуғулланмоқчиман», - дея Венгернинг сўзларини келтиради Calciomercato.com.

Аввалроқ, Венгер Зайниддин Зидандан сўнг Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи лавозимига даъвогар экани айтилганди.

Венгер «Арсенал»га 1996-2018 йиллар давомида устозлик қилди. «Канонирлар» унинг қўл остида уч марта Англия чемпиони, етти бора мамлакат кубоги ва суперкубогида ғалаба қозонган.

Мавзуга оид