Google ҳамасосчиси стартапи учар автомобилининг янги версиясини намойиш қилди
Google ҳамасосчиси Ларри Пейж инвестиция киритган Kitty Hawk компанияси ўзининг хусусий электр самолётининг янги версиясини намойиш қилди.
Бир ўриндиқли парвоз қурилмаси Flyer 113 кг дан бироз оғирроқ бўлиб, 10 та роторда ишлайди ва 32 км/соат тезлик билан уча олади. Қурилма аккумуляторларининг бир қувватланиши унга 1 метрдан 3 метргача баландликда 20 дақиқача учишга етади.
CNN мухбири Рейчел Крейн қурилмани синовдан ўтказган илк журналист бўлди. У парвоз олдидан ярим соатлик инструктаждан ўтган. Kitty Hawk бош директори келгусида бунга 5 дақиқача вақт кетишига умид билдирган.
Мухбирнинг айтишича, қурилмада иккита бошқарув дастаги бўлиб, уларни осон ўзлаштириб олиш мумкин, бироқ бошқарув вақтида вибрация ҳис қилинади.
Қурилманинг нархи ҳозирча ошкор қилинмаяпти. Стартап ҳозир қурилмага буюртма олмоқда. Қурилманинг биринчи нусхаларини кўнгилочар боғлар каби корпоратив мижозлар олади.
2017 йилда стартап қурилманинг 8 та роторли ва учувчи ўриндиғи атрофида ҳимоя тўри бўлган илк прототипини намойиш қилган.
Мавзуга оид
23:48 / 06.11.2024
Android 16 операцион тизими ҳар доимгидан эртароқ чиқарилади
22:10 / 03.11.2024
Google тасодифан Украинадаги ҳарбий объектларнинг хариталарини ошкор қилди
20:32 / 30.10.2024
Россия Давлат хизматлари Google сервисларини ўчиришга тайёргарлик бошлади
00:49 / 30.10.2024