Ўзбекистон | 09:28 / 09.06.2018
11596
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда махсус ўқув машғулотлари, Тузель йўлида ҳаракат вақтинчалик чекланди
Бугун, 9 июнь куни Тошкент шаҳрида амалий тактик-махсус ўқув машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан бугун Яшнобод тумани, Иссиқсув кўчасида (Тузель йўли) соат 07:00 дан 11:00 гача автотранспортлар ҳаракати вақтинчалик чекланган.
Мўлжал — Car Wash автомобиль ювиш шохобчаси.