Жаҳон | 15:08 / 10.06.2018
9477
1 дақиқада ўқилади

G7 етакчилари Эронни "беқарорлаштирувчи" хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақиришди

Фото: AFP

G7 мамлакатлари етакчилари Эронни ракеталарни ишга тушириш ва бошқа "беқарорлаштирувчи" хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақиришди, дейилади гуруҳ саммитининг якуний учрашувида.

"Эрон ракета дастурининг халқаро тинчлик ва хавфсизликка солаётган таҳдидини инобатга олиб, биз Эронни баллистик ракеталарни ишга тушириш ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231-сонли резолюциясига мувофиқ келмайдиган ҳамда минтақага "беқарорлаштирувчи" таъсир кўрсатувчи бошқа хатти-ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз", - дейилади ҳужжатда. 

Томонлар Эрон ядровий дастури тинчлик мақсадларига эга эканига ишонч ҳосил қилмоқчи эканликлари ҳақида айтишди. 

Етти давлат раҳбарлари шунингдек Эрон томонидан "терроризмнинг молиявий қўллаб-қувватланиши"ни қоралашди.

Мавзуга оид