Спорт | 09:06 / 10.06.2018
6963
1 дақиқада ўқилади

Симона Халеп “Ролан Гаррос”да илк бор ғолиб бўлди 

Фото: Getty Images

Дунёнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси, руминиялик Симона Халеп ўз фаолиятида илк бор Франция очиқ чемпионати – “Ролан Гаррос”да ғолиб бўлди. Шунингдек, Халеп “Катта дубулға” сериясига кирувчи мусобақада ғолиб чиқа олган.

Халеп финалда АҚШ вакили Слоан Стивенсни 3:6, 6:4, 6:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув 2 соат 3 дақиқа давом этган.

Ўтган йил ҳам Халеп ушбу мусобақанинг финалига чиқа олганди, бироқ латвиялик Елена Остапенкога ютқазганди.

Бунгача теннис тарихида фақатгина бир руминиялик теннисчи “Катта дубулға”га кирувчи мусобақада ғолиб чиқа олган: 1978 йилда Виржиния Ружичи ҳам Франция очиқ чемпионатида зафар қучганди.

Эркаклар ўртасида финал баҳсида Доминик Тим ва “Ролан Гаррос”нинг 10 карра ғолиби Рафаэль Надаль учрашади.

Мавзуга оид