Жаҳон | 11:08 / 11.06.2018
69330
1 дақиқада ўқилади

Ал-Ҳаром масжидида франциялик ўз жонига қасд қилди (видео)

Барча мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланувчи Маккадаги Ал-Ҳарам масжидида бир эркак ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, воқеа 8 июнда юз берган. Эркак 3-қаватдан туриб ўзини пастдаги юзлаб зиёратчилар устига отган. Эркак воқеа жойида жон берган. 

Саудия Арабистони оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, ўз жонига қасд қилган эркак 26 ёшли француз бўлиб чиққан. Полиция воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун тергов бошлаган.   

Мавзуга оид