Головкин ва Альварес ўртасидаги реванш қачон бўлиб ўтиши маълум
Қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль Альварес ўртасидаги бокс жанги 15 сентябрь куни бўлиб ўтади. Улар 72,6 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга чиқишади.
«Жанг 15 сентябрь куни бўлиб ўтишини хабар қилишдан хурсандман», - дея ёзган мексикаликнинг промоутери Оскар Де Ла Хойя твиттердаги саҳифасида.
Аввалига қозоғистонлик боксчининг мексикаликка қарши жанги Лас-Вегасда 5 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Кейинчалик Альвареснинг қон таҳлилида кленбутерол топилди. Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси боксчи организмида тақиқланган модда заҳарланган гўшт истеъмол қилингани туфайли пайдо бўлгани, шу сабабдан сўнгги вақтларда мексикалик ўнлаб атлетлар жабрланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Геннадий Головкин IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилингани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024